ошна
билан улашинг
1. Таниш, таниш-билиш.
-
Бир кўрган ошна, Икки кўрган қариндош. Мақол
-
Норбўтанинг қизи докторликка ўқийди, мингта ошнаси бор десанг-чи! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
2. Ўртоқ, дўст.
-
Пул ошнаси ошна бўлмас, пўкакдан пошна бўлмас. Мақол
-
Ўрмон-жоннинг отаси Омон ака Сидиқжоннинг отаси Соҳибжон ака билан жуда қалин ўртоқ эди; икки ошна ўлиб кетгандан кейин, Ёрмонжон билан Сидиқжон чинакам ака-укадай бўлиб қолишган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Аҳмад Ҳусайн Искандаров олдига бориб келиб, қалин ошна бўлди. Ойбек, Нур қидириб
3. Ўз тенгқурларига нисбатан мурожаат шакли.
4. Илгаридан маълум, таниш.
-
Ўш тоғлари, қўрқинч жарлари, жилғалари, адирлари — барчаси бизга кўпдан ошна. Миртемир, Асарлар
-
Сафаргалдига бу қумлар чақалоқ вақтидан ошна. Қорақумда унинг киндик қони тўкилган. Ж. Шарипов, Хоразм
5. Хабардор; биладиган.
-
Анвар яхшигина форсихон ва бир даража араб тилига ошна эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Менингча, машинанинг иллати тўғрисида гапириб юрувчилар техникага ошна бўлмаган кишилар бўлса керак. М. Жўра, Қуёшдан нур эмганлар
ошна сўзи қатнашган жумлалар:
Моховга ошна қилмоқ
-
Яхшибоевнинг биринчи бор сўкиши эмас, лоф бўлсаям, бирор минг бора моховга ошна қилиб сўккандир? М. М. Дўст, Лолазор.
ОШНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSHNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ошна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар