отряд
билан улашинг
1. Жанговар ёки махсус вазифаларни бажариш учун тузиладиган вақтинчалик ёки доимий ҳарбий тузилма.
-
Денгизчилар отряди. Парашютчилар отряди. Отряд командири.
-
— Юқ, — деди командир, — ҳозир фурсат йўқ Ҳозирча буларни олиб, от чоптириб, тезроқ отрядга ет. С. Айний, Куллар
-
Шу вақт унинг бахтига партизанлар отрядининг рациясидан хабар келиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Бирор иш, фаолият, хизмат учун уюшган кишилар гуруҳи, жамоаси.
-
Қуёш қумтепалар орқасига ёнбошлаб, ғуборли уфқни алангалатганда, барги тўкилган қумранг саксовул буталари орасида геологлар отрядидан қолган эски шаҳарча кўринди. А. Мухтор, Асарлар
3. Умуман, жамиятнинг маълум белгилар билан бирлашган гуруҳи.
-
Илғор ёшлардан тузилган отряд чўлда янги иншоотлар қуриш учун отланди. Газетадан
4. зоол. Ҳайвонлар систематикасида: маълум белгилар билан бирлашган гуруҳ; туркум.
-
Кемирувчилар отряди.
ОТРЯД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OTRYAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
отряд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар