отлан
билан улашинг
1. Отга минмоқ.
-
Ўрмонжон Аҳмедовнинг бир гапини отлангани узангига оёқ қўяётганида эслади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Бирор жойга бориш учун шайланмоқ, тайёрланмоқ, ҳозирлик кўрмоқ.
-
Кечки соат олтиларга яқин кўп қатори Тоштемир ҳам учрашувга отланиб, кўчага чиқди. Ёшлик
-
[Кумушга онаси:] Тур, бўлмаса, юз-қўлингни ювиб отлан, худо ўлим берсин уятсиз эрингга! А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Бирор ишни бажариш учун шайланмоқ, жазм қилмоқ.
-
Янги ғалабалар сари отланмоқ.
-
Сен ёвга қарши отлан, Мен жиловдоринг бўлай. Миртемир, Асарлар
отлан сўзи қатнашган жумлалар:
Жини (ёки ажинаси) отланмоқ
-
[Набижон] Уни [Отажонни] кўрдими, ажинаси отланаверадиган бўлиб қолган эди. Ф. Насриддинов, Ота ўғли
ОТЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OTLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
отлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар