ойна
билан улашинг
1. Одатда дераза, эшик кўзларига ўрнатиш учун ишлатиладиган ясси шиша.
-
Бир тахта ойна. Дераза ойнаси. Ойна заводи. Ойна синиғи. Ойна кесмоқ.
-
Туманланган дераза ойналарида йирик қор парчалари оқ капалакдай кўринади. Ойбек,Танланган асарлар
2. сўзлашув тили Дераза.
-
— Қор-ку майли-я, бўронига нима бор, — деди блиндаж ойнасидан қараб турган Нормат. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Икки томон тоғ — деди Ҳафиза машина ойнасидан баланд тоғларга ағрайиб, — мунча чиройли! Мирмуҳсин, Умид
3. Қаршисидаги нарсаларни акс эттирадиган, одатда киши ўз аксини кўрадиган, орқаси сирланган махсус шиша; кўзгу.
-
Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама. Мақол
-
Даҳлиздаги ойна олдида сочларини тараётган Холиса уларга сохта жаҳл аралаш ғурур ва бир оз меҳр билан киноя қилди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
[Зебо] Ойнага қараб, ўзини тузатди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. кўчма Бирор ҳолатни, ҳодисани акс эттириб ёки ёритиб турган нарса; кўзгу.
-
Дўст дўстнинг ойнасидир. Мақол
-
Кундалик дафтар — мактаб боласининг хулқ-атворини, олган баҳоларини равшан кўрсатиб турадиган тиниқ ойна. М. Исмоилий, Бизнинг роман
5. сўзлашув тили Кўзойнак.
-
Ойна ортидан тикилиб турган бир жуфт ўтли кўз унинг онгига анчадан кейин етди. П. Қодиров, Уч илдиз
ойна сўзи қатнашган жумлалар:
Ой(и)найи жаҳон
-
Илгари болалар орзу қиларди. Бўлса деб ўйларди ойнайи жаҳон. Ф. Йўлдошева;
-
Хайриятки, ойнайи жаҳонимизнинг айрим раҳбарлари ижодкор халқимизнинг онги ва тафаккурини кўтариш, савиясини ошириш заруратини яхши тушунадилар. Газетадан
-
Тантаналар ойнайи жаҳон орқали намойиш этилди. Газетадан
Ўзини ойнага солмоқ
-
Қиз ўзини ойнага солди. Шарқ юлдузи
ОЙНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OYNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ойна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар