палла
билан улашинг
1. Муайян давр, вақт, пайт.
-
Ёз палласи. Ёшлик палласи. Шу паллада.
-
Деҳқон тонг палласи сафарга чиқди, Юртим деб бир йўли ҳашарга чиқди. М. Юсуф, Уйқудаги қиз
-
Арпа ўроққа кирган палла эди. Матпано ўроғини йўқотиб қўйиб диққат бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Далада ёз палласида ёйилиб ўтириш — роҳат. Ойбек, Танланган асарлар
2. Босқич, поғона, давр.
-
Тарихий тараққиётнинг янги палласи.
-
Эл билан бирга узоқ йўл босдим, бундай паллаларни яхши биламан. Халқнинг қисматида тарихий кунлар бошланмоқда. Шарқ юлдузи
1. Тарозининг нарса ёки тош қўйиладиган ҳар бир тақсимчаси.
-
Тарози палласига тош қўймоқ. Тарози паллаларини мувозанатга келтирмоқ. Тарози палласига қараб иш тутадиган одам,
-
Пештахта олдига бориб, саватдаги узумдан бир бош танлади-да, тарози палласига қўйди. К. Яшин, Ҳамза
-
Дунё тарозисининг икки палласи: бирида қувонч, бирида ғам; бирида нур, бирида зулмат бўлса, Назокат энди фақат биттасини — қувонч билан нурга тўласини кўрарди. Шуҳрат, Умр поғонаси
2. Юмалоқ нарсанинг тенг иккига бўлинган қисмларидан бири, ярми.
-
Ёрмат тарвузни кесди. Бир палласини Йўлчи ва Ўроз олдига қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўзим ичга ботиб кетган, худди қуруқ икки ёнғоқ палласи. Т. Фаттоҳ
-
Тарвузнинг бир палласида сузар юзлаб чумоли. Ёшлик
3. бот. Уруғнинг мустақил муртакли ҳар бир бўлаги.
палла сўзи қатнашган жумлалар:
Палласи босмоқ
-
Эшоннинг панд-насиҳатлари зўр келди. Эшоннинг палласи босди. С. Аҳмад, Сайланма
ПАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар