пичоқ
билан улашинг
1. Дастага ўрнатилган ясси ва узун тиғли рўзғор асбоби.
-
Йўқолган пичоқнинг сопи олтин. Мақол
-
Ўтмас пичоқ қўл кесар. Мақол
-
Яхши гап билан илон изидан, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар. Мақол
-
Зокир ота қочиш йўлларини яхши уқтиргач, йиртиқ кўн этигининг қўнжидан бир пичоқни олиб, секин менга узатди. Ғайратий, Унутилмас кунлар
-
Тўланбой сўрида чордана ўтириб олган, пичоқни тахтага тақ-тақ тегизиб, сабзи тўғраяпти. С. Аҳмад, Уфқ
2. тех. Турли асбобларнинг кесувчи қисми.
-
Гўшт қиймалагич пичоғи.
пичоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Пичоқ тортмоқ (ёки қўймоқ)
-
Мабодо ҳўкиз ёмонлаб қолгудай бўлса, бориб, дарров бўғзига пичоқ тортиб юборасан. Ғ. Ғулом, Шум бола
Пичоқ (бориб) суякка етмоқ (ёки тақалмоқ)
-
Пичоқ бориб суякка етгандан кейин, нима қилсин бечора халқ К. Яшин, Ҳамза
-
Ҳожиона Йўқ, пичоқ бориб суякка тақалди. Ҳамза, Бой ила хизматчи
Пичоқ учидай
-
— Эй ўртоғэй, — деди у, — нимасини сўзлайсиз, шу замоннинг қизларида пичоқ учидай шарм-у ҳаё қолмади. Ф. Ғулом, Танланган асарлар
Пичоққа илинмайди
-
Пичоққа илинмайдиган ҳосил.
Пичоғи кескир
-
Ҳожимурод эса пичоғи кескир раислар қаторида юрарди. У райком секретари билан прокуратурадан бошқа раҳбарларни раҳбар қаторида кўрмасди. С. Аҳмад, Жимжитлик
Пичоғи мой устида
-
— Ҳа, Содиқжон бойваччага худо берган, — деди Бўронбой учуриқ қилиб, — ҳамиша отган ошиғи олчи, пичоғи мой устида одам у! К. Яшин, Ҳамза
Ўтмас пичоқ билан сўймоқ
-
[Одилжон:] Қаёқдан ҳам тўйда ўша қиз билан ашула айтдим, ўйин тушдим, ўшандан бери Гулчеҳра мени ўтмас пичоқ билан сўйиб юрибди. У. Назаров, Ғурур.
ПИЧОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PICHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пичоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар