пиши
билан улашинг
1. Ишлов билан ёки ривожланиб етилмоқ, меъёрига, об-у тобига етмоқ, фойдаланса бўладиган ҳолга келмоқ.
-
Лой яхши пишиди. Ип ҳали пишимабди.
-
[Раис:] Қалай? Ерлар кўнгилдагидек пишидими? Ойдин, Юрагида ўти бор
-
Энди тўхта, укажон. Бўлди-е, кувидаги қатиқдай пишийвериб, ёғимни чиқариб юбординг. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. кўчма Кўпни кўриб, бошдан кечириб, бой тажриба орттириб вояга етмоқ, етуклик даражасига эришмоқ, етишмоқ.
-
Шахдам қадам босиб минбарга чиқишидан, гап оҳангидан бунақа даврага кўп тушиб, хийла пишиган, сертажриба кўринади. Ҳ. Назир, Маёқсари
3. Чиниқмоқ, тобланмоқ.
-
Киши меҳнатда пишийди. Ёшсан пиширсан, бу дамингдан туширсан. Мақол
-
Эргаш Баҳромов немис-фашист босқинчиларига қарши олиб борилган жангларда пишиди, чиниқди, тобланди. Н. Сафаров, Оловли излар
пиши сўзи қатнашган жумлалар:
Кўзи пиш(и)моқ
Қулоғи пишимоқ
-
Хўжайинларининг таъналарини эшитавериб, етимнинг қулоғи пишиган, эти кўниккан эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Фотиманинг қулоғи ўзи кўрмаган харидорлари тўғрисидаги гаплар билан пиший борди. П. Турсун, Ўқитувчи
кам қўлл. Пишилмоқ, ивимоқ.
-
Ёмғирда қолиб роса пишидим.
ПИШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пиши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар