почта
билан улашинг
1. Хат, хабар, жўнатма, газета-журнал, ҳужжат, пул ва шу кабиларни қабул қилиб, тайинланган кишига ёки жойга етказиб берадиган давлат алоқа муассасаси ва шу муассаса жойлашган бино.
-
Шаҳар почтаси. Дала почтаси.
-
Почтага борсам, пул билан шу қоғозни қўшиб берди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Уни шаҳар одамлари, айниқса, ерли халқ кам танийди. Ниҳояти почтада ишловчи [ўзи ерли халқдан етишиб қолган!] пастроқ бир маъмур. Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Шундай муассаса томонидан етказиб берилган ёки олинган нарсалар (хат, жўнатма ва шу кабилар).
-
Менга почта келтирган хатларнинг сони 200 дан ошиб кетди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Агарки қўшнингиз почта қутисидан сиз обуна бўлган адабиёт газетасини олиб, сиздан олдин ўқишга тушса, хафа бўлманг. Газетадан
ПОЧТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POCHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
почта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар