пол
билан улашинг
1. қ.х. Экин майдонининг атрофи марзалар билан тўртбурчак шаклида кўтарилган ва бостириб суғориш учун мосланган бир бўлаги.
-
Бир пол июли. Икки пол пиёз. Полга сув қўймоқ.
-
Чарақлаб офтоб чиқиб, шоликорлик полларини тўлдирган ёмғир сувларини ойнадек ялтиратди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Тушгача аранг уч пол ердаги пичанни ўриб олдим. Ёшлик
2. сўзлашув тили Марза.
-
Пастга экдим шолини, Баланд кўтар полини. Қўшиқлар
пол сўзи қатнашган жумлалар:
Пол олмоқ (ёки қилмоқ)
-
Пол олиб, пиёз уруғи сепмоқ.
-
Барча экин майдонлари йигирманчи ноябрдан йигирманчи декабргача пол олиб, икки марта қалқитиб суғорилади. Ўзбекистон қўриқлари
1. Уйнинг, хонанинг оёқ босиб юриладиган ва ўтириладиган сатҳи.
-
Тахта пол. Паркет пол. Цемент пол.
-
Қурбонбой, хотинларнинг ҳайҳайлашига қарамай, полни ҳам ўзи ювди, гиламни ҳам ўзи кўчага олиб чиқиб, қоқиб келди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Зулайҳо яланг оёқлари билан полни чип-чип босиб, унинг тепасига келди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Уйнинг, хонанинг оёқ босиб юриладиган сатҳига қопланган тахта ёки паркет.
-
Пол тахтаси. Пол қоқмоқ.
ПОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар