психология
билан улашинг
1. Инсон фаолияти ва ҳайвонлар хатти-ҳаракатида борлиқнинг акс этишини, руҳий жараёнлар, ҳодисалар ва хислатларни ўрганувчи фан.
-
Элмурод институтда психологиядан лекция тинглар экан, профессор Иванов: Киши характерини белгиловчи омиллардан бири унинг нутқи, — деган эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бўлғуси педагоглар практика жараёнида педагогика ва психологиянинг долзарб масалалари устида иш олиб борадилар. Фан ва турмуш
2. Бирор фаолият билан боғлиқ бўлган психик жараёнлар мажмуи.
-
Меҳнат психологияси. Санъат психологияси.
-
Рангларга муносабатда ҳам халқ психологияси намоён бўлади. ЎТА
-
Ижод психологияси фақат китобхонларни эмас, адабиётшуносларни ҳам қизиқтиряпти. У. Норматов, Талант тарбияси
3. Кишининг ички дунёси, кечинмалари, характер хусусиятлари, руҳий ҳолати.
-
Отахон шоирларимиз болалар қалби ва психологиясини, маънавиятини очиш орқали уларнинг бетакрор шахсиятини улуғладилар. Фан ва турмуш
-
Ҳаётнинг ўзи ана шу дунёқарашлар, психологиялар, даъволар орасидан ўтишга мажбур қилмоқда. Газетадан
ПСИХОЛОГИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PSIXOLOGIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
психология сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар