қаҳрамон
билан улашинг
1. Шижоати, довюраклиги, ботирлиги билан шуҳрат қозонган, жонбозлик, мардлик қилиб, ўзини кўрсатган шахс.
-
Ўлимдан қўрққан киши қаҳрамон бўлолмайди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Қўшиғимга илҳом берган қиз, Олам-олам ҳайдаб қўйди ер. Ким кўрса ҳам уни, шубҳасиз, Пахтазорнинг қаҳрамони дер. Т. Тўла.
2. ад. Бадиий асарнинг бош иштирокчиси.
-
Роман қаҳрамони. Фильм қаҳрамонлари
-
Ҳамма, биринчи навбатда, ҳикоямизнинг қаҳрамони Ёдгорни табриклар эди. С. Айний Дохунда.
3. Умуман, бирор воқеа-ҳодиса ва шу кабиларнинг содир бўлишига сабаб бўлган ёки унда асосий рол ўйнаган шахс.
-
Юқорида Отабек томонидан олинган мактубнинг ҳақиқати мана шу йўсин хиёнатнинг натижаси эдики, биз энди хиёнат қаҳрамонлари била) ўқувчини таништирамиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Қаҳрамон (эркаклар исми).
қаҳрамон сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзбекистон Қаҳрамони
ҚАҲРАМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAHRAMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаҳрамон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар