қасам
билан улашинг
1. Шу каъбатуллонинг ичида ўлтириб ёлғон гапирган одам мусулмон эмас.
-
Кишининг қасамига ишонмаган ҳам етти мазҳабда мўмин эмас! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
ҳеч кимга айтмаслик учун оғзига келган қасамларни валдирай бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Содиқлик ҳақида расмий равишда бериладиган тантанали ваъда, қасамёд.
-
Майли, ёмғир, қор ёғсин, ўз постимдан кетмай-ман. Аскарлик қасамига ҳеч хиёнат этмайман. Уйғун
-
Юсуфжон ака умрининг охиригача ўз қасамига содиқ қолди. Ўзбекистон қўриқлари
қасам сўзи қатнашган жумлалар:
Қасам бермоқ
-
1-сорт сўзига юмуқ кўз билан қараб, штампни босавериши маҳсулотга қасам беряпти. О. Юнус, Қочинг, телефон жиринглаяпти.
-
Ўғлим, шу тазир оз эмас Ҳовли юзига чиқаргандан кейин, қасам бериб бўшатурмиз. Ҳамза, Майсаранинг иши
Қасам ичмоқ
-
Жонфиғон қасамнинг ҳар хилидан ичди, кейин бизнинг кафил бўлишимизни сўради. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Каломулло беринг, қасам ичаман! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қурилишни тезда тамомлашга қасам ичганмиз. Ишлар ванг! Муштум
ҚАСАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қасам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар