1. Тарафдор бўлмаган, тарафдор эмас, маъқул деб билмайдиган, зид фикрдаги.
Иккинчи уйланишга Отабек бутунлай қарши бўлиб, фақат бу қудаларнинг-гина ишларидир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Шанбаликка кўп одам келишига қаршисан А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
мен ҳам Кумушни Тошкент юбормоққа қаршиман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Хилоф, зиддига иш тутувчи; мухолиф ёки душман.
Қарши томонлар. Қарши кучлар.
Устоз Қавом шундай мўътабар зотнинг фарзанди салтанатга қарши бўлгани, нобакор чиққанига афсусланади. Мирмуҳсин, Меъмор
3. Бошқасини инкор этадиган, унинг зидди бўлган.
Бир-бирига қарши фикрлар. Қонунга қарши хатти-ҳаракатлар.
Бўтабой акамга қарши гапирсам ҳам майлигами? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Рўбарў жойлашган ёки йўналган; қарама-қарши, рўбарў.
Қарши оқим. Қарши шамол. Кўчанинг қарши томони. Қаршида турган одам. Қаршидаги боғ.
Ойқиз қарши томондан келган шамол-тўполонни ёриб, ҳамон олдинга интиларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Ётоқхона олдига келганимизда бир бола қаршимиздан чиқиб қолди. Ў. Умарбеков, Шонли авлод
Отабек учун энг нозик са
налган бу масала қаршидаги жавоб кутиб ўтиргувчиларни ниҳоят зериктирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. (ж.к. билан — -га қарши) кўм. взф.
6. 1) зидлик (зидлаш) муносабатини билдиради; зид (хилоф) ҳолда.
Унинг овози истагига қарши баланд жарангламади. Ойбек, Танланган асарлар
Қутидор, одатига қарши, бозордан кундуз соат учларда қайтиб келди-да, Отабекни сўради. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Энди адолатга қарши хиёнат қилиш ярашмайди. Ойбек, Танланган асарлар;
7. 2) ўзи бирикиб келган сўз англатган нарсани даф этиш, йўқ қилиш, олдини олиш ва ш.к. га қаратилганлик маъносини билдиради.
Ичкиликбозликка қарши кураш. Ҳашаротларга қарши дори сепмоқ.
Касалнинг олдини олиш чораларидан энг муҳими вақтида тепкига қарши эмлатишдир. Саодат
8. кўм. взф. эск. айн. (3-ш. эга/шк ва ў.-п. к. шаклида, б.к. билан — қаршисида) олдида
Шунинг учун кутмаган ҳол қаршисида бир оз довдираб қолди. Ойбек, Танланган асарлар
Инобатхон кутилмаган бу аччиқ муомала қаршисида борлиқ-йўқлиқ ҳолда қолди. Муштум
Бахтга қарши
Қарши атака
Беш марта қарши атака қилиб, ҳеч иш чиқара олмагандан кейин А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Қарши бормоқ
Умримда биринчи мартаба кўнгил орзусига қарши бор-дим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Эрининг раъйига қарши боришдан фойда йўқлигини билди. Ойбек, Танланган асарлар
Қарши келмоқ
Уларнинг жавоблари кечаги сизнинг оқлашингизга сира қарши келмайдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Улар боғдан чиқиш олдида бир йигитга қарши келдилар. Ойбек, Танланган асарлар
Қарши олмоқ
Биров тунд, биров очиқ чеҳра билан қарши олди меҳмонларни. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Гулнор бу хабарни жуда совуқ қарши олди. Ойбек, Танланган асарлар
Қарши турмоқ
Дадасининг уйланишига қарши туриш учун ҳеч қандай асос топа олмади. Ойбек, Танланган асарлар
Қарши тушмоқ
Унинг [Ҳасаналининг] бу фикрига Кумуш билан онаси қарши тушдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қарши чиқмоқ
Механизацияга қарши чиқишлар бўлиб турадими, бўлса — қарши чиққан одамларнинг далил ва исботлари нималардан иборат? А. Қаҳҳор, Картина
Қарши қуда
Қарши қуймоқ
Ёрмат Йўлчини ўз қўлтиғига олиб, бошқаларга қарши қўйишни истар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Қарши ҳужум
Душман жон ҳолатда бор кучини қарши ҳужумга ташлади. Газетадан
Ҳар эҳтимолга қарши
ҚАРШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QARSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.