қасд
билан улашинг
1. Албатта амалга ошириш кўзда тутилган, жазм этилган қатъий ният; азм-қарор, аҳд.
-
Уйдан чиқишданоқ унинг [ Отабекнинг] қасди бу кунни далада ўтказмоқ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У Мунисхондан уни совитиш қасдида эди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Ҳақорат, ёмонлик учун жавоб қайтариш (ҳисоблашиш) нияти; адоват, ўч, алам.
-
Қасд қилмоқ. Бировга қасд қилма.
-
Сен жинни бўлдингми? Ё менда бошқа бир қасдинг борми? Латифалар
-
Менинг фашизмдан бўлак ҳеч кимда қасдим йўқ. Уйғун.
-
Шермуҳаммаднинг эса хотин жўнидан менда қасди бор. К. Яшин, Ҳамза
3.
қасд сўзи қатнашган жумлалар:
Қасд қилмоқ
-
Эртадан бошлаб бепарвороқ бўлишга қасд қилдим. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Агар Ғуломшер қасд қилса, ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқишига ҳамма ишонар эди. Ойбек, Нур қидириб
Жонига қасд қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ботиралининг жонига қасд қилган ким бўлса ҳам, юртнинг қарғишига қолди. Ҳ. Ғулом Машъал.
Жонингда қасдинг борми?
-
Жонингда қасдинг борми, бунча ароқнинг кетидан қувмасанг. Муштум
Қасдига тушмоқ
-
Душман тушар давлатлининг қасдига. Ойсулув
Қасдида бўлмоқ
-
Уйингиз орқасини тешиб, Кумуш қасдида бўлувчи ҳам шу баттол Ҳомид экан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҚАСД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QASD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қасд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар