қир
билан улашинг
1. Нарсанинг бети(сирти)ни пичоқ, капгир ва шу кабилар нарса билан сидирмоқ, тарашламоқ.
-
Ўзинг ҳам қириб қўйган сабзидай бўлибсан. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
капгир билан қозонни қирар экан, жеркиб: — Ҳадеб йиғи тўғрисида гапирманг, — деди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
шундоққина кўринадиган жойига кимдир мих билан қириб, Эркин, деб ёзиб қўйибди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Сигирингизнинг қаншарига темиратки чиқибди, намакоб суркадим, нос суркадим — бўлмади, пичоқ билан қириб, керосин суркаш керакмиш. А. Қаҳҳор, Янги ер
2. Мўй-тукларни ўткир асбоб билан тарашлаб, тагидан кесиб олмоқ; шу усулда тозаламоқ.
-
Соч(ни) қирмоқ.
-
Маҳкам ака Сарсенбойнинг сочини устарада қира бошлади. Р. Файзий, Сен етим эмассан
3. Қирғич, қошиқ ва шу кабилар асбоблар билан сидириб майдаламоқ.
-
Турп қирмоқ.
-
Ёшлар кабоб чайнашяпти, мен бўлса, қовунни қирғичда қириб едим. И. Раҳим, Ихлос
4. Кўплаб ёки ёппасига ўлдирмоқ, қирғин қилмоқ.
-
Душманни қирмоқ. Зараркунандаларни қириб ташламоқ.
-
Бу қон ком десанг, яна тўкаман. Ҳаммасини қираман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Балиқчи қушлар кемирувчиларни кўпроқ қиради. Фан ва турмуш
5. сўзлашув тили Кўплаб, кўп миқдорда йиғмоқ, тўпламоқ, қўлга киритмоқ, ўлжа қилмоқ.
-
Болалар олчани роса қирибди.
-
Гапларига қараганда, у бир неча мактабда ҳисобдан дарс берар ва пулни кирар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
қир сўзи қатнашган жумлалар:
Томогини (ёки ҳалқумини) қирмоқ
-
У томоғини қириб, гап бошлади.
-
Саидғози ўтирганларнинг диққатини тортиш учун томоқ қириб йўталди. С. Анорбоев, Оқсой
ҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар