қирон
билан улашинг
1. Кўплаб ўлдириш, қирғин.
-
Ёвга қирон келди.
-
Ёвга солиб даҳшат, қирон, Қоя каби турдилар. О. Ҳакимов.
-
Хўш, колхоз молини қирон қилган Сувоннинг ишини муҳокама қилишимиз майда гап эканми? С. Анорбоев, Оқсой
2. Кўплаб ўлиш, ўлим, йўқ бўлиш.
-
Қор қалин ёғиб, совуқ Ҳаддидан ошиб кетди. Дон топиб еёлмасдан, Қушларга қирон етди. Уйғун.
қирон сўзи қатнашган жумлалар:
Қирон келмоқ
-
Урушга қирон келсин. Кўплаб норасидаларни ота-оналаридан бевақт жудо қилди. Р. Файзий, Эл меҳри
-
Шу йил ўлат касали ёйилиб, қўйларга қирон келди. Чалпак ёққан кун
сўзлашув тили Давлат, мамлакат.
-
[Мирзакаримбой:] Қайси қирон қайси қирон билан урушди? Ойбек, Танланган асарлар
қирон сўзи қатнашган жумлалар:
Етти қиронда
-
— Шуни айтинг, — деди Вали ака, — Қорабулоқнинг суви билан ери етти қиронда ҳам йўқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ҚИРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҚИРОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҚИРОН сўзига берилган маънолар
қирон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
қирон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing