қиров
билан улашинг
Аёзли, ҳаво очиқ, сокин (шамолсиз) тунларда тупроқ, ўт ва ердаги нарсалар устида ҳосил бўладиган муз кристаллари.
-
Бугун кечаси қиров тушибди.
-
Тўла ойнинг ёруғида ўсимликлар баргида пайдо бўлган қиров янги ёққан қор каби ярқираб кўринарди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Ўша куни совуқ қаттиқ эди Соқолларда, мўйловларда, киприкларда қиров. Ойбек, Танланган асарлар
-
куз келди. Қуёш тафти пасайиб, эрталабки шудринг ўрнини қиров эгаллай бошлади. Ёшлик
қиров сўзи қатнашган жумлалар:
Оқ қиров
-
Полизлардаги оқ қировга асралган қирқма қовунлар ҳам узилди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
Сочига (ёки соқолига) қиров тушибди (ёки кирибди)
-
Ўспириннинг ёнида чекка сочига қиров тушган ўттиз беш ёшлардаги қорача йигит блокнотига ниманидир ёзаётган эди. Ҳ. Назир, Одамнинг қадри
Янги чархланган пичоқ, ханжар ва шу кабилар асбобларнинг дамида ёки янги ясалган металл буюмнинг бетида қолган зарралар.
-
Пичоқнинг қировини тўкмоқ.
-
Дўкондан чиқарилган бу жуфт-жуфт қора узангилар катта эговлар билан эговланиб, қирови тўкилди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
қиров сўзи қатнашган жумлалар:
Қирови тўкилган
-
Пичоқнинг қирови тўкилган;
-
Энди у [Муқимий] дунёга бошқача назар ташлай бошлаган, чархланиб, қирови тўкилган, ўзини фикрий курашларга чоғлаб, ҳаётнинг нозик томонларига разм сола бошлаган шоир эди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
Қирови тўкилмаган
-
Сизга ўзингизга ўхшаган қирови тўкилмаган одамлардан иккитасини қўшиб бераман. А. Қаҳҳор,
вет. Молларнинг тилида қипиқсимон бўртиқлар пайдо қиладиган касаллик.
-
Тили қиров боғлабди, қандай овқат есин жонивор А. Мираҳмедов, Кулган чечаклар
ҚИРОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIROV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиров сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар