вақилла
билан улашинг
1. Вақ-вақ деган товуш чиқармоқ (қурбақа ҳақида).
-
Ҳовузда қурбақа вақиллайди, нодон — даврада. Мақол
-
Олисдаги зовурда ёлғиз бақа аҳён-аҳёнда вақиллаб, шерикларини базмга чорлайди. Гулдаста
2. кўчма Бўлар-бўлмас, бемаъни гаплар гапирмоқ; валақламоқ.
-
Кўп вақиллайверма! Кўриб турибсан-ку, бола эсини таниб олсин-чи Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
-
— Бас, кўп вақиллама! — деди махдум қўл силтаб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Вақ-вуқ ва шунга яқин товуш чиқармоқ (оқаётган ёки қайнаётган сув ҳақида).
-
Гулханнинг олдида қора қумғонлар вақиллаб қайнамоқда. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
ВАҚИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VAQILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вақилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар