тўхта
билан улашинг
1. Давом этмай қўймоқ, давомдан қолмоқ.
-
Иш тўхтади. Гап тўхтади. Отишма тўхтади. Шамол тўхтади. Ёмғир тўхтади. Сув тўхтади.
-
Оёқ товуши тўхтаб, нариги ёқдан уста Олимнинг товуши келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Вужудини қақшатиб турган тиш оғриғи бирдан тўхтагандай, Сидиқжоннинг кўзи ялт этиб очилиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Тўхтаб қолган, қовжираган булоқлар Шарақ-шарақ яна қайнаб чиқмишдир. Ғайратий
2. Ўз ишини, ҳаракатини, фаолиятини бас қилмоқ, юрмай, ишламай қўймоқ.
-
Соат тўхтади. Вентилятор тўхтаб қолди.
-
[Отабек] Икки йилдан бери тўхтаб қолган савдогарчилик ишини қайтадан бошламоқчи эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йўлчи санқиб юриб, анҳор ёқасида тўхтади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Иш-фаолият, ҳаракатда узилиш қилмоқ, тўхтам ҳосил бўлмоқ.
-
Элмурод отин-ойининг дўқи билан йиғидан тўхтади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Шарофатхон, бир зум тўхтаб, атрофга қаради, сўнг товушини пасайтириб давом этди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Орада ётсирашга ўхшаш бир ҳол, нима учундир бир сўзлаб, икки тўхтар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Сафарда, йўлда бирор ерга қўнмоқ, тушмоқ; қўнган, тушган, борган ерида маълум вақт бўлмоқ, турмоқ.
-
Баталон ярим кечада хароба бир қишлоққа келиб тўхтади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
У [Отабек] Марғилонда кўп тўхтамас, бир кун, узоққа тор-тилса, икки-уч кун туриб қайтар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Туриб қолмоқ, сақланмоқ.
-
Унинг қўлида пул ҳеч тўхтамайди. Керакли мол магазинда тўхтаб қолмайди. Сув қаттиқ ерда тўхтар. Мақол
6. Қарор қилмоқ, қарорга, тўхтамга келмоқ.
-
Шундай қилиб нимага тўхтадинглар?
-
Биз шу ердаги оғайнилар билан кенгашиб, бир гапга тўхтаб қўйдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
7. кўчма Оғизга, тилга олиб ўтмоқ, тўхталмоқ.
-
Мен бир масала устида муфассал тўхтамоқчиман.
-
Лекин, ўртоқлар, мен ҳам қисқача тўхтаб ўтмасам, тарс ёрилиб кетаман. А. Қаҳҳор, Тўй
-
Рўзномадаги асосий докладлар устида сўзлаган нотиқлар кўпроқ ижодий масалалар устида тўхтадилар. Н. Сафаров, Оловли излар
8. махс. Ҳомиладор бўлмоқ, қочмоқ (чорва моллари ҳақида).
9. Сабр қилмоқ, кутмоқ.
-
Майли, яна бир-икки кун тўхтаб туринг!
-
— Тўхтанг бўлмаса, — деди, — мен бир иш қилайки аммо шу дақиқадан бошлаб ихтиёрингизни менга топширинг! А. Қодирий, Ўтган кунлар
ТЎХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘XTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўхта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар