тўхтовсиз
билан улашинг
1. Узлуксиз ҳолда; бетўхтов.
-
[Искандарнинг] Қизига икки йилдан бери, эшикларининг турмини бузадигандай, тўхтовсиз совчи келади. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Тўхтовсиз бўраб ёғиб турган қордан ер тобора оқараётган пайтда, Элмурод қоронғи уйда ёпирилиб қўнаётган қор учқунларини томоша қилар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Кечиктириб бўлмайдиган, бетўхтов, ошиғич.
-
Тўхтовсиз жавоб. Тўхтовсиз етиб келинг. Буйруқни тўхтовсиз бажаринг.
-
Агар қочмаганларида, подшо уларни тўхтовсиз ўлдириб юборар эди. Эртаклар
ТЎХТОВСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘XTOVSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўхтовсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар