қисса
билан улашинг
1. ад. Асар асосида ётган қамровнинг романга нисбатан торлиги, ҳикояга нисбатан кенглиги, шунга мувофиқ ҳолда, сюжет ва композициянинг ҳам романга нисбатан соддалиги, ҳикояга нисбатан мураккаблиги билан характерланувчи бадиий асар.
-
Автобиографик қисса. Тарихий қисса. Фантастик қисса.
-
Ёшлар яратаётган роман, қиссалар, очерк, ҳикоялар аксариятида этик истеъдоднинг ёрқин ифодаси бор. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
2. ад. Ўзбек мумтоз адабиётида воқеий ҳодиса ёки афсоналар баён қилинган эпик асар; ҳикоя, ривоят.
-
Қиссаи Сайфулмулук. Дурбекнинг Юсуф ва Зулайҳо қиссаси.
3. сўзлашув тили Бирор нарса, кимса, воқеа-ҳодиса ва шу кабилар ҳақида оғиздан оғизга кўчиб юрадиган ҳикоя, нақл.
-
Раҳимахоннинг қиссаси жуда узоқ. Унинг мураккаб ва машаққатли йўли ҳақида катта китоб ёзса арзийди Н. Сафаров, Раиса
-
Қудрат мароқли бўлган шарқ эртаклари, қиссалар ва латифалар айтиб, солдатларни тоза кулдирди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
қисса сўзи қатнашган жумлалар:
Қиссадан ҳисса
-
Қиссадан ҳисса мана: Ҳар ишда керак бардош, Меҳнат, чидам бирикса, Олдида мум бўлур тош. Қ. Муҳаммадий
ҚИССА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QISSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қисса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар