қистир
билан улашинг
1. Қисмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Қўлтиғига китоб қистирмоқ. Лабига папирос қистирмоқ. Этагини липпасига қистирмоқ. Чаккасига гул қистирмоқ.
-
Тешабой ота белбоғига қистирган каттагина дастрўмолни олиб, терлаган юз-бетларини артди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Ўғлим, ана у беҳининг каллагига газета қистириб қўйган эдим, шуни олиб кел. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
2. сўзлашув тили Қўлига тутқазмоқ, ушлатиб қўймоқ, бермоқ.
-
Домла орқага ўтиб Саидийнинг қўлига қоғоз қистирди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
— Йўқ, тоғажон, оласиз, — деди Баширжон пулни унинг кафтига қистиришга уриниб. Н. Аминов, Суварак
3. этн. Тўй-ҳашамларда ўйинчи, ҳофиз ва шу кабиларни рағбатлантириш учун чаккасига ёки қўлига пул суқиб қўймоқ.
-
Ўйинчига кўплар пул қистирди.
-
— Шунча пул қистиришса ҳам хафасан-а? — Пул алмаштирилгандан кейин, тангани қандай қистиришаркин, деб ўйлаб қолдим. Муштум
4. кўчма Бирор нарсанинг баёни, ҳикояси давомида ниманидир қўшиб кетмоқ, тилга олмоқ.
-
Экиш мавсуми давомида еттита ҳайдов тракторининг бирор кун ҳам иисламаганини докладингнинг ўртароғига қистириб ўтарсан. Муштум
-
Тўланбой мўйлов икки гапнинг бирига ё байт, ё бўлмаса ибратли бир ҳикоят қистириб ўтмаса, кўнгли жойига тушмайди. С. Аҳмад, Уфқ
-
[Зокир ота:] Камчиликларни танқид қилганимда, мактаб масаласини ҳам қистириб ўтсам бўлар эди, лекин бу масала алоҳида қўйилганлиги учун қистирмадим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. с.т. дағл. Иш, ўқиш ва шу кабиларга киргизиб қўймоқ, жойламоқ.
-
[Заргаров:] Ие, тағин нима қилдим дейди-я! Хотининг ўқийман деса, битта-яримта мактабга қистириб қўймайсанми-ю, яна битта туққанидан кейин ўзи ташлаб кетмайдими? А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
қистир сўзи қатнашган жумлалар:
Гап (ёки сўз) қистирмоқ
-
— Ўз-ўзини мақташлик — писанда аралаш гап қистирди Иззат Мардонович. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
— Хурсанд! — деб сўз қистириб қўйди Муса. П. Турсун, Ўқитувчи
ҚИСТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QISTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қистир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар