қўл
билан улашинг
1. Одамнинг бармоқ учларидан елкасигача бўлган қисми, аъзоси.
-
Бақувват қўллар. Қўлни олдинга чўзмоқ. Икки қўлни юқори кўтармоқ. Қўл кучи. Бош қашигани ҳам қўлим тегмайди.
-
Йўлчи иккинчи қўли билан Қора Аҳмаднинг бир қўлини орқага қайирди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Шу аъзонинг билакдан бармоқлар учигача бўлган қисми; панжа.
-
Қўл билан силамоқ. Қўл билан ушламоқ.
-
Йўлдош орқадан аста келиб, Элмуроднинг кўзини икки қўли билан бекитди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Қози домла қўлларини ювиб туриб, дастурхонга кўз югуртирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Иш-меҳнат бажарувчи аъзо (восита) сифатида.
-
Қўлим банд,
-
Мен бу мол-дунёни, ер-сувни қўлим билан топган эмасман, ақлим билан топганман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Отабек билан бирга Ташкент тушиб, ўз қўллари билан тўйимизни ўтказишингизга ишониб Юсуфбек ҳожи. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. сўзлашув тили Ҳайвонларнинг олдинги оёқлари.
-
Қўйнинг қўли ва сони. Қўл гўшти.
5. сўзлашув тили Бармоқ.
-
Ўрта қўл. Беш қўл баравар эмас. Мақол
6. Ҳар кимнинг ўзига хос ёзув усули, услуби, ёзуви, хати ва унинг ифодаси.
-
Қутидор қизининг мақсадига тушуниб, икки турли қўлни дарров пайқаб олди: — Виждонсиз, иблис, — деб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Низомиддинов:] Хат билмайдиган оғзаки гувоҳлар ҳам бор, ёзиб берай десам, ҳамма аризалар бир одамнинг қўли билан ёзилган, деган шубҳа бўлмасин. С. Аҳмад, Ҳукм
7. Имзо.
-
Далолатномага қўл қўймоқ. Шартномага қўл қўймоқ.
-
Хўжабеков — раис, Саидғози бир кичкина одам Барча ҳужжатларда Хўжабековнинг қўли. С. Анорбоев, Оқсой
-
Омборчи: — Бўта қўл қўймаган қоғозни қоғоз демайман, — деб катта кетворди. С. Аҳмад, Ҳукм
8. Ҳар кимнинг ўзига хос иш усули, услуби, иши, хатти-ҳаракати; шуни акс эттирувчи ифода.
-
Ҳовлини ўраб турган деворлар ҳам янгидан урилган, ичкарисидан ҳаммаси ганч билан сувалган. Ҳамма ёқда ака-сининг қўли кўринади. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
9. Имкон, имконият.
10. (3-ш. эгалик ҳамда ж.к. ва ў.-п. к. шаклида кўм. ваз.: қўлига, қўлида) Ихтиёрига, измига; ихтиёрида, измида.
-
Киши ҳурмати ўз қўлида. Мақол
-
[Кумуш] Бу уйдан чиқиб кетишни, бир-икки ойлаб Отабекни Зайнаб қўлига топшириб қўйишни яна мувофиқ кўчмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Агарда хон кўтариш менинг қўлимда бўлса эди, хон қилиб Отабекни кўтарар эдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
қўл сўзи қатнашган жумлалар:
Қўли тегмайди
Икки қўлини бурнига суқиб (ёки тиқиб)
Қаёққа қўл узатса етади
Қўли баланд
Қўли калта (ёки қисқа)
-
[Дадажон ака:] Ўйлаб қарасам, дўппи тор экан. Каттароқ тўй қилишга қўлимиз калта экан. И. Раҳим, Ихлос
Қўли узун
-
Унинг қўли узун эди, давлатнинг бир қисмини дадасидан, укасидан яширин ишлатиб, холис ўзига қарашли катта бир бойлик орттирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
Қўлидан келади
-
У [Нури] жуда дадил ва айёр қиз. Унинг қўлидан ҳар қандай иш келади. Ойбек, Танланган асарлар
Беш қўлини оғзига урмоқ (ёки тиқмоқ)
Гаҳ деса (ёки деганда) қўлга қўнадиган қилиб олмоқ
Ёлғиз (ёки якка) қўл
Кўнглига (ёки юрагига, кўксига, қўлтиғига, қўйнига) қўл солиб кўрмоқ
-
Ўктам тўй-ҳашам тўғрисида сўз очиб, қизнинг кўнглига қўл солмоқчи бўлди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Оёғи олти(та), қўли етти(та)
Оёғини қўлга олиб
Чап (ёки сўл) қўл
-
Чап қўлга юрмоқ. Чап қўлдаги кўча.
Ўнг қўл
-
Ўнг қўлга бурилмоқ. Ўнг қўлдаги уй. Ўнг қўлдан машина келиб қолди.
-
— Қаёққа юрамиз, — деди Сидиқжон қайрилиб, унинг кўзига қараб. — Ўнг қўлга, — деди хотин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу киши Азизбекнинг амири лашкари ва ўнг қўли бўлган Райимбек додхоҳ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қўл бермоқ
-
Бир кун Марғилондан бир эшон келди. Бойимиз ўша кишига қўл берган экан, яъни ўша кишининг муриди экан. И. Раҳим, Ихлос
Қўл келмоқ
-
Ерни бегона ўтлардан тозалашда қўл келадиган асбоб.
-
Далабоп қаттиқ тринкадан беш-олти метр оламан. Уларга жудаям қўл келади. А. Убайдуллаев, Ҳаёт оқими
Қўл кўтармоқ
-
Кимда-ким Нуъмон ҳожи Қаландаров бу ердан бадарға қилинсин деса, қўлини кўтарсин. Ҳамма баравар қўл кўтарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қуршовга олинган душман қисмлари қаршиликни тўхтатиб, қўл кўтардилар;
-
Нега соҳибкорга қўл кўтардинг? Кучингни қаерга қўйишни билмаяпсанми? Ж. Шарипов, Хоразм
Қўл силтамоқ
Қўл тегизмоқ (ёки урмоқ)
-
Овқатга ҳеч ким қўл урмади;
-
У [Мухаммад] қайси ишга қўл урса, уни уддалай олар эди. М. Осим, Сеҳрли сўз
Қўл учида ёки қўл учи билан
-
Доктор уни қўл учидагина кўрди, дори бермади, тайинли бир гап ҳам айтмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
У [Холмат] Тўрахоновдан ҳақиқий ёрдам кутган Фақат баландпарвоз сўзлар эшитди ва [тўғонни] пала-партиш, қўл учида қуришга даъват қилинди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Бу қандай гап ахир, ўзим қўл учида тирикчилик қиламан-у, сенинг учун шу кунимдан ҳам айрилайми? Ҳ. Шамс, Оқпадар
Қўл ювмоқ
Қўлга олмоқ
-
Хумпарнинг оғзи-бурнини мойлаб, қўлга олиб бўлмасмикин? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мухторхонни Афғонистон чегарасида қўлга олибдилар. А. Қаҳҳор, Сароб
Қўлга тушмоқ
-
Гап тарқади: биров тилмоч Ҳоким тўранинг хотини билан қўлга тушиб қопти, деса, яна биров тилмоч Ҳоким тўранинг қоровули билан қўлга тушиб қопти, деяр эди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Қўлга тушибсан, сени роса лақиллатишибди.
Қўли бормайди
-
Тутни кесишга қўлим бормаяпти.
-
Мол кетди — жон кетди, ишга ҳам қўлим бормайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Қўли очиқ ёки очиқ қўл
-
Қўли очиқнинг йўли очиқ. Мақол
Қўли эгри
Қўли юпқа
-
Ўша кунлари Малоҳат ая яшаётган қишлоқдан етмиш чақирим нарида қўли юпқароқ бир кишининг хонадонига олов туташиб ёниб кетибди. Газетадан
Қўли қичиди
Қўли кўлига тегмаслик
Қўлини совуқ сувга урмайди
-
Нусратилла рўзғорда қўлини совуқ сувга урмайди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Қўлни бигиз қилмоқ
Қўлни ювиб, қўлтиққа тиқмоқ (ёки урмоқ)
-
Баъзилари ғайратлари бекорга кетаётганини кўриб, қўлларини ювиб, қўлтиққа урдилар. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
Қўлни қўлга бермоқ
-
Қўлни қўлга бериб ишламоқ.
-
Қадрдон далалар, меҳнат тонгида Қўлни қўлга берар икки бахтли ёш. Ғайратий
Ҳаром қўл
-
Қаердаки ҳаром қўл бор, у ерда баракат йўқ. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ҚЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар