қоя
билан улашинг
1. Қаттиқ, туб жинслардан иборат тик кўтарилган чўққи, жарлик, тепа (асосан, нураш натижасида қаттиқ тоғ жинсларининг очилиб, ер юзига чиқиб қолишидан ҳосил бўлади).
-
Бу — Кўҳисиёҳ, унинг остида яланғоч қўнғир қоялар силсиласи. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Жилғанинг бошида катта бир қоя бор. Қоянинг паст-баланд тошлари, ўрганмаган кўзга узоқдан одам ва ҳайвон шаклларида кўринади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Болалар, тоғ қоялари ва тошлардаги дарзлар ҳам мана шу йўсинда ҳосил бўлганини кўз олдиларига келтирар эканлар, сув билан совуқнинг бу қилиқларига ҳайрон қолишди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Ботаётган қуёш қояларнинг учларини алвон рангларга бўяди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
2. Баланд тик тош; қоятош.
-
Госпитал биноси денгиз тўлқинида омон қолган қоядай атрофдаги харобаларга ачиниб қара-ётганга ўхшарди А. Убайдуллаев, Қонли издан
3. кўчма Суянч, таянч, ҳомий бўлувчи шахс.
-
Айрим ҳолларда иложсизлик қилди, суянадиган қояси бўлмаганиданми, эзилиб турибди. Ёшлик
ҚОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар