қозиқ
билан улашинг
1. Ерга қоқиш учун мўлжалланган ёки қоқилган, учи ўткир ёғоч ёки темир.
-
Ёғоч қозиқ. Темир қозиқ. Чегара қозиғи. Ерга қозиқ қоқмоқ. Қоққан қозиқдай қаққайиб турмоқ. Отни қозиққа боғламоқ. Яхши сўз — жон озиғи, ёмон сўз — бош қозиғи. Мақол
-
Қирғоққа яқин ерда тўрт қозиқ устида каттакон бир қайиқ турар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
2. Кийим, сочиқ ва шу кабилар нарса илинадиган мослама.
-
Пальтони қозиққа илмоқ.
-
Қозиқдан Маккатуллонинг акси туширилган ипак жойнамозни олиб, қиблага қара-тиб ерга солди. К. Яшин, Ҳамза
-
Оҳори тўкилмаган оқ халатлар сепараторхона қозиғида осиғлиқ. С. Нуров, Нарвон
қозиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Олтин қозиқ
Қозиқ лунги
Қозиқ рўмол
Қоққанда қозиқ, осганда хурмача (ёки чўмич) қолмади
-
Уйимизда қоққани қозиқ, осгани хурмача ҳам қолмади. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қис-саси
ҚОЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қозиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар