қуллуқ
билан улашинг
1. сўзлашув тили 1 Миннатдорлик ифода-ловчи сўз; раҳмат, миннатдорман.
-
Ёрдамингиз учун минг марта қуллуқ.
-
— Қўрқманг, ҳожи! Қўқонга боргач, биринчи ишим ўғлингизни қутқариш бўлсин. — Қуллуқ, қушбеги. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. шева Муборак, қутлуғ.
-
Нафиса, ўғил қуллуқ бўлсин жонгинам. А. Мухтор, Туғилиш
-
Элнинг катта-кичиклари қуллуқ бўлсинга келаберди. Алпомиш
-
[Ҳожи:] Орзиқул уйида бўлса, қуллуқ бўлсин қилиб чиқай. А. Қаҳҳор, Йиллар
қуллуқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қуллуқ қилмоқ
-
Ҳасан овчи дарвозагача қуллуқ қилиб, орқаси билан юриб борди ва посбонлар қаршисида ўзини ростлади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Деҳқон шодлик билан тўла, қуллуқ қила-қила чиқди. Ойбек, Навоий
ҚУЛЛУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULLUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуллуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар