қути
билан улашинг
1. Қулф-калитли кичкина сандиқча.
-
Ёшликдан бошлаб келинойиларининг сандиқларини, қутиларини тинтиб ўрганган Нури калити бурнида унутилган бир қутини очди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Хат, газета, сайлов бюллетени ва шу кабилар ташлаш учун махсус ясалган яшикча.
-
Сайлов қутиси.
-
Хат тезда етиб борсин учун, эртасига шаҳарга бориб, уни тезюрар поезднинг почта қутисига солиб юборишди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
3. Ичига бир турдаги нарсалар жойланган ёки жойланадиган ҳар қандай идиш, яшик ёки коробка ва бошқалар
-
Гугурт қути. Папирос қутиси. Икки қути кўк чой.
-
— Акрамга икки қути конфет бер, — деб буйруқ берарди Отахон. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Пулемёт бузилмаган, ҳатто янги лента ўтказилган, нарида ўқ солинадиган иккита металл қути ҳам турибди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Деворда ёғоч телефон қутиси, бурчакда эса телеграф аппарати олдида бир қиз ўтирарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
4. Йигирма грамм пилла қурти уруғи солинган махсус қоғоз коробка ва шу уруғдан чиққан ипак қурти.
-
Сатторқул баҳорда қари-қартангларни йиғиб: — Бекордан ҳамма безор, ҳеч бўлмаса бир қутигина қурт тутмайсизларми? — деди. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
ҚУТИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUTI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қути сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар