регламент
билан улашинг
1. Йиғилиш, мажлис, кенгаш ва шу кабиларни олиб бориш, ўтказиш тартиби.
-
Мажлис регламенти. Регламент белгиламоқ.
-
Мажлисларни олиб бориш унгагина топширилар, у регламент ва бошқа тартиб-қоидаларга риоя қилишнинг ҳадисини олган Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Регламент бўйича шахматчилар 12 партиядан дона сурадилар. Газетадан
2. Бирор давлат органи, муассаса, ташкилот ва шу кабиларнинг фаолият тартибини белгиловчи низом ва қоидалар мажмуи.
-
Ялпи мажлис муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг муваққат регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги масала киритилди. Газетадан
-
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти лойиҳасини иккинчи ўқишда тақдим этди. Газетадан
3. Халқаро конгресслар ва конференциялар томонидан қабул қилинган баъзи ҳужжатларнинг номи (масалан, 1815 йил Вена регламенти).
РЕГЛАМЕНТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REGLAMENT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
регламент сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар