режа
билан улашинг
1. Деворзанлик ва шунга алоқадор касбларда: девор ва шу кабиларнинг текис, тўғри чиқиши учун усталар таранг қилиб тортиб қўядиган ип, сим ва шу кабилар
-
Режа олмоқ. Режа солмоқ.
-
— Бектурди ака, — дерди у [Қозоқбой] ғишт тераётган устага қараб, — ғиштни яхши тераётган бўлсангиз ҳам, режа ипини тортиб олмаганингиз ёмон. М. Қўшоқов, Уста йигит
2. Бирор ишни тартиби билан ва ўз вақтида бажариш учун олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжал.
-
Эртанги ишга бугун режа туз. Мақол
-
Бўрон режаларимизни бузолмайди, тақдиримиз ҳам бўроннинг қўлида эмас. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Адолат қизларга ўз режасини тушунтирди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
[Бригада аъзоларининг] Ҳар йили пахта тайёрлаш шартномавий режасини мамлакат бўйича биринчи бўлиб уддалашларига ўрганиб қолдик. Газетадан
3. Белгили тартиб, қоида, ўлчов.
-
Иш режага тушди.
-
Бу оилада ейиш-ичиш белгили тартиб ҳам режага тобе эса-да, ҳар кун ширин-ширин овқатлар тайёрланади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Албатта, кампир келинларини рўзғордан сиқмасди. Аммо режани бузмай, масаллиқни исроф қилмай иш тутарди. С. Аҳмад, Сайланма
РЕЖА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REJA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
режа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар