режим
билан улашинг
1. Давлатни бошқариш, идора этиш усули; тузум.
-
Демократик режим. Тоталитар режим.
2. Меҳнат, дам олиш, овқатланиш, ухлаш ва умуман ҳаётнинг аниқ белгиланган тартиби.
-
Овқатланиш режими. Режим билан ухлаш.
-
Фурсат қадрини ҳаётий режаси ва кундалик вақт режими бўлган одам билади. Р. Усмонов, Одобнома
-
У тинмай машқ қилиш, алоҳида белгиланган режимга амал қилиш туфайли спорт формасини яна тиклашга муваффақ бўлди. Газетадан
3. Иш фаолияти ёки ҳаёт шароити.
-
Ўсимликларнинг иссиқлик режими. Машинанинг иш режими.
-
Иқтисод ва тежамкорлик режимига риоя қилишнинг муҳим омилларидан бири давлат ва ишлаб чиқариш интизомига қатъий бўйсунишдир. Газетадан
РЕЖИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REJIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
режим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар