реклама
билан улашинг
1. иқт. Муайян товар ёки кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида харидорларни хабардор қилиш, уларга нисбатан талаб, эҳтиёжни юзага келтириш ёки кучайтириш мақсадида ана шу товар ва хизматлар тўғрисида берилган маълумот.
-
Савдо рекламаси.
-
Маркетинг концепциясида маҳсулотни сотиш тадбирлари мажмуасида марказий ўринни реклама эгаллайди. Иқтисодий назария
-
Оила ва жамият бошқа газеталарга ўхшаб реклама қилинмаса ҳам, харидоргир, савдоси чаққон. Газетадан
-
Реклама ўз номи билан маҳсулотни овоза қилиш демакдир. Газетадан
2. Бирон шахс, ташкилот, нарсани оммалаштириш мақсадида улар ҳақида маълумотлар тарқатиш.
-
Сиёсий реклама. Газетанинг реклама ва эълонлар бўлими.
-
Трибуналарда шу гап, телевизор экранлари, рекламаларда шу мавзу. Э. Охунова, Икки океан оша
-
Сиз биз билан ҳамкорликда реклама унумдорлигига эришишингизга шубҳа йўқ. Газетадан
3. Шу мақсадда чиқарилган эълон, плакат.
-
Реклама осмоқ.
РЕКЛАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REKLAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
реклама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар