ёмон
билан улашинг
1. Сифатсиз, сифати паст.
-
Ёмон чит.
-
Биламан, тилларнинг ёмони йўқдир, Ҳар тилнинг ўз кўрки, улуғлиги бор. Шуҳрат
2. Бирор ишни эплай олмайдиган, уқувсиз, тажрибасиз.
-
Ёмон сувоқчи. Ёмон ходим. Ёмон ташкилотчи.
3. Ахлоқсиз, феъл-атвори ярамас; бузуқ ниятли.
-
Ёмон киши экансиз-ку! С. Аҳмад, Уфқ
-
Барно унчалик ёмон, унчалик беҳаё қиз эмас. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Шуни унутмаслик керакки, уруш туфайли одамлар ўзбошимча бўлиб кетишди, элда ёмонлар кўпайиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
-
Начора, ёмонларнинг қўлидан ҳар иш келади, бало бас келсин уларга. Э. Аъзамов, Жавоб
4. Оғир, хатарли.
-
[Ҳомиднинг] Яраси ёмон, ҳушсиз ҳолда ҳиқиллаб ётибди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Айб, гуноҳ.
-
Ҳой, дўстим, бировнинг дўпписини бировга уддалаб кийгазиш ёмонми? Шукрулло, Сайланма
-
Вой ўлмасам, Зубайдахон, тасаддуғингиз кетай, нега тик турибсиз? Остонада-я! Остонада туриш ёмон бўлади, қизим, жойингизни билиб ўтиринг \деди Ҳамза]. К. Яшин, Ҳамза
6. Нотинч, беҳаловат.
-
Бугун Аҳмад жуда ёмон ухлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
7. Нохуш, ёқимсиз; совуқ.
-
Ёмон хабарнинг қаноти енгил бўлади. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Бирор ёмон хабар бўлса, бизга ҳам айтишарди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Докторнинг кайфияти ёмон шекилли, саломимга яраша алик олди. С. Сиёев, Ёруғлик
8. Хавфли, хатарли; фалокат келтирувчи.
-
Абдишукур секингина минғирлади: — Гап иттифоқда, баҳамжиҳат бўлишда, укам! Орага фитна солиш ёмон нарса. Ойбек, Танланган асарлар
-
Калладан қора хаёлларни қувиш керак, тушкунлик энг ёмон душман.
9. Ф. Мусажонов, Ҳиммат.
-
Кўк қурт! Ёмон офат. Ғўзанинг заволи. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
10. Салбий, ёқимсиз, бехосият; хунук.
-
Кучли шовқин ишловчиларнинг меҳнат унумдорлигини пасайтирди, асабга ёмон таъсир кўрсатди. Фан ва турмуш
-
Бегойимнинг қотма юзи тиришди. Ёмон нарсани кўрган кишидай жирканиб: — Қувиб чиқаринг жувон ўлгурни! — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
11. Носоғлом, касал; ланж.
-
[Меъмор] Бир чеккада ғариб бўлиб ўтирган Ғаввосга ҳам яхши гапирди, ўзингизни ёмон сезмаяпсизми, деб сўради. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳеч қаерим жиддий лат емаган бўлса ҳам, ўзимни ёмон ҳис қилдим. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Хўжайин ёмон бўлиб ётибди. С. Сиёев, Ёруғлик
12. Айёр, маккор, қув; ишбилармон, эпчил.
-
— Ҳа, эшон нега кетди экан? — Тирикчиликда-да. — Ҳа, мурид овига чиқиб кетган экан-да. Эски ҳунар! — Қори пиқиллаб кулди-да, ҳазиломуз: — Ёмонсан-а, ёмонсан! — деб қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Она ёмон, бир нарсага киришса — қўймайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
13. Ўқув-ўқитув ишларида энг паст баҳо.
-
Майли, уч қўйса ҳам, ёмон қўйса ҳам, майли! Мана шу бир оғиз сўзи учун Гавҳар ундан ҳеч қачон хафа бўлмайди! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Бир куни дарсдан ёмон баҳо олиб, кечгача шу ерда хаёлга чўмиб ўтирганим эсимда. Гулдаста
-
Мактабда ёмон баҳо олсам ё икки кун дарсга бормасам, бутун синф оёққа турарди. С. Сиёев, Ёруғлик
14. Қаттиқ, кучли; жуда, ниҳоятда.
-
Яна бир бекат юриб тўхтагач, ҳайдовчи хотин унинг тепасига келди: — Ёмон уришдими? Ўлдиришдан ҳам тоймайди бу безорилар. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Иноят оқсоқол уни кўпчилик ўртасида ёмон ҳақорат қилган эди. С. Аҳмад, Уфқ
ёмон сўзи қатнашган жумлалар:
Ёмон гап
-
[Гулсумбиби:] Бу ёмон гапни қаердан ўргандинг? Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёмон гап тез тарқалади.
Ёмон кун
-
Чеккан бутун азобларим, ёмон кунларим мана шу олмазор тагида, бижилдоқ қушларнинг бозорида эриб йўқ бўлиб кетаётгандек эди. С. Сиёев, Ёруғлик
Ёмон кўз
-
Яна айтаман, фақат эҳтиёт бўл, ёмон кўздан ўзи асрасин. Т. Ашуров, Оқ от
-
— Хайр, худо синглимни [Кумушни] ёмон кўздан асрасин! — деб [хотин] фотиҳа ўқиди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ёмон (кўз билан) қарамоқ
-
Мен Ҳомиднинг қайним Сайфига ёмон кўз билан қараб юрганини сал-пал сезиб юрар эди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Ўрик олаётганимда, менга шунақаям ёмон қарадики, қўрқиб кетдим. С. Аҳмад, Уфқ
Ёмон кўрмоқ
-
Аҳмаднинг энг ёмон кўргани шунақа тунд бўлиб, гаплашмай юриш эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Манзура опа Ювош иккаламизни ёмон кўриб қолганлар [деди Саид\. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Энг ёмони
-
Энг ёмони хона ғоятда совуқ эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Аҳмадга ўхшаган соф виждонли одам учун энг ёмони —ўзини бекорчи, текинхўр сезиш. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ЁМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёмон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар