Izoh.uz сайтида чақна сўзининг изоҳи ва маънолари

чақна

фл

1. Ёрқин нур, олов учқунлари сочмоқ.

  1. Заргаров саҳрода яшин чақнаган тунларни яхши кўрар эди. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат

  2. Қуёш дам булут орасига кириб, дам кескин ялтираб чақнарди. Ойбек, Навоий

2. Ярқирамоқ, ялт-ялт этиб товланмоқ; ялтирамоқ.

  1. худди шу пайт Муқаддас ҳам қаради-да, садаф тишларини чақнатиб, бир кулди. О. Ёқубов, Муқаддас

  2. Кўзлари ҳамон кулгидан чақнаб турарди. Саодат

  3. Чўққиларнинг қил учи худди қилич дамидек чақнаб турибди. С. Аҳмад, Жимжитлик

3. Ёришмоқ, ёп-ёруғ бўлмоқ.

  1. У [Комил] тўғри уйга кириб электрни ёқиб юборди. Ясоғлиқ хона чақнаб кетди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар

  2. Туйнукдан нур тушиб, хонанинг бир бурчи чақнаб кетди. Ёшлик

4. Акс этмоқ; намоён бўлмоқ, ифодаланмоқ, билинмоқ (нигоҳ, кўз қарашга нисбатан).

  1. Нигоҳида нафрат чақнаб, беихтиёр кафтини пешонасига босди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина

  2. Олазарак кўзларида фақат ташвиш ва ҳадик чақнарди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

5. кўчма Яшнамоқ, гул-гул очилмоқ; ёш ва чиройли кўринишга эта бўлмоқ.

  1. Скамейкада ўтирган она ҳали замон қизининг чақнаб, тоғ кийигидек ўйноқлаб чиқишини кутарди. Мирмуҳсин, Умид

  2. Чақнаб юрган чоғи юзлари нақш олмадай бўлиб турар, энди ўзини ёшлигидагидай кўргиси келар эди. Ёшлик

  3. Шу қиёфада [Қобул Комилович] хушқад йигитлардай чақнаб кўринарди кўзга. Ж. Абдуллахонов, Хонадон

6. кўчма Жўш урмоқ, туғёнга келмоқ.

  1. Юрагингда чақнасин фақат Ёруғ хаёл, самовий ўтлар. А. Орипов

чақна сўзи қатнашган жумлалар:

Оёғидан ўт чақнамоқ

Шахдам, эпчил, абжир бўлмоқ.
  1. Йигит деган арғумоқдай ўйноқлаб, оёғидан ўт чақнатиб юриши керак. С. Сиёев, Отлиқ аёл

Туёғидан ўт чақнамоқ

(от, тойга нисбатан). Тез ва енгил чопадиган; учқур.
  1. Уч ёшга кирганида, [Қора Жайрон] булутга сакрайдиган, туёғидан ўт чақнайдиган от бўлди. С. Аҳмад, Жимжитлик


ЧАҚНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

CHAQNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
6984
Сўзнинг тескари ёзилиши
анқач
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
104

чақна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
чақна сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, чақна сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+