чақмоқ
билан улашинг
1. Атмосферавий электр заряди; яшин.
-
Осмондаги дабдабали, аммо фойдасиз чақмоқ бўлишдан кўра, ерда бир тутам олов бўлиб, бир ғарибнинг қозонини қайнатмоқ афзалдир. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. кўчма Ўт, учқун.
-
Қизнинг шаҳло кўзида нафрат чақмоғи ялт этиб ёнди-ю, ўчди. Ёшлик
чақмоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Чақмоқ чақди
-
Мана чақмоқ чақди ногаҳон, Зимистон тун чоки сўкилар. Р. Парфи
-
Гулдур этиб, булут тарқаб, Ялт-юлт этиб чақмоқ чақди. Ҳамза
Ўт олдириш асбоби.
-
Тоҳир шивирлаб сўради: — Чақмоқ билан тутантириқни ҳам олдингми? П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Папирос чекиш учун олиб юрган чақмоғидан бошқа ёруғ берадиган бир нарса йўқ. Ойдин, Мардлик — мангулик
чақмоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Чақмоқ мўйлов
-
Чақмоқ мўйловини бураб, дўпписига райҳон қистирган Икромжон ғўза қатор ораларига кириб кетди. Мирмуҳсин, Қизил дурралар
чақмоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Чақмоқ телпак
-
Хомтама бўлма, сенинг кавушингга улар зор эмас, мўйнадўзлар тиккан чақмоқ телпакларни ҳам бошларига урмайдилар. М. Осим, Элчилар
-
Шунда эшикдан гимнастёрка, галифе шим ва чақмоқ телпак кийган бир йигит энгашиб кирди. Ёшлик
чақмоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Чақмоқ қанд
-
Кимёгар янги бир зарра кашф этса, Бу ижод боиси бўлган, ҳойнаҳой, Столнинг четига сиз қўйиб кетган Бир чақмоқ қанд билан бир пиёла чой. Э. Воҳидов
ЧАҚМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAQMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чақмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар