роса
билан улашинг
1. Бекам-у кўст, тўлиқ, тўла.
-
Зарҳал кўринар сохта, Роса билиб, сўнг мақта. Мақол
-
Жангчилар кўзларини роса очмасдан, милтиқларига ёпишдилар. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Тугал, тўла, тўлиқ; тўппа-тўғри.
-
Олахўжабойнинг ҳовлисига қадам босмаганимга роса йигирма йил бўлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Дилбар:] Уйғотаймикан? Йўқ, пича ухлаб ором олсин, роса бир ой бўлдики, от устидан тушмайди. К. Яшин, Пьесалар
3. Ниҳоят даражада, ниҳоятда, жуда.
-
Роса чарчадим.
4. Тўйгунча, мириқиб.
-
Роса ўйнадик.
-
Мавлон мингбоши тасодифан лойга сирғаниб йиқилди. Кишилар роса кулишди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
РОСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
роса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар