рост
билан улашинг
1. сифатдош Тўғри, адил, тик.
-
Бу кун сиз айтган ўшал Офарин эмас, устоз, Мусибат остида рост қомати дуто кўринур. С. Абдулла
-
Тўла, қаддини пост тутган ҳолда, калласини хиёл эгиб, эркакча таъзим қилди. М. Исмоилий, Бизнинг роман
2. сифатдош Ҳақиқатдан иборат бўлган, ҳақиқатга асосланган; тўғри, чин.
-
Рост гап. Рост сўз —ҳаққа қарор. Мақол
-
Ёлғончининг рост сўзи ҳам ёлғон бўлур. Мақол
-
— Бояги семиз одам айтган гаплар рост экан, — деди ичида [Шарофат]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Рост айтяпман, буни мен бир неча бор синаб кўрганман. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
3. от Ҳақиқат, ҳақ.
-
Ростга завол йўқ. Мақол
-
Маҳкам биргина шу Акбаров ва Тошев масаласидаги ҳақни ноҳақдан, ростни ёлғондан ажратиб, тўғри баҳолаш учун қанча куч, вақт, қунт, ирода кераклигини энди аниқ кўз олдига келтирди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Ёдгор шундоқ бўлишини билгандирки, ростини айтгандир. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. крш. с. взф. Тўғри.
-
[Саодат:] Вой, нима деб алжирайсан? Авжи ўйнаб-куладиган чоғинг-ку. Рост, баъзи вақтда дунёдан чиқиб кетгинг келади. Дунё қурсин, ғам кўп. Ойбек, Танланган асарлар
рост сўзи қатнашган жумлалар:
Гапнинг рости
-
Гапнинг рости, бугун лекция қулоғимга кирмаяпти.
Рост келмоқ
-
Бу гапинг менга рост келди.
Рост кўтармоқ
-
Юкни рост кўтармоқ.
Рост кўча қолиб, паст кўча билан
-
Нега ўзингизни гўлликка соласиз? Ҳамма эрталаб далага шошилса, сиз., рост кўча қолиб, паст кўча билан бозорга чопасиз. Муштум
(Р — катта) Шашмақом тизимидаги бешинчи мақом номи.
РОСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рост сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар