ростла
билан улашинг
1. Тўғриламоқ, тикламоқ.
-
Беш-ўн йигит шохариқ, ўқариқларни ростлаб, тут тагига чиқишди. И. Шамшаров, Кўрк меъморлари
2. кўчма Ишини, хўжалигини ўнгламоқ, тиклаб олмоқ.
-
У институтни битиргач, ўзини анча ростлаб олди.
3. Тартибга солмоқ, тузатмоқ.
-
Қилич ботир шошилмасдан ўзини ростлаб олиб, уйга кирса, Оқбилак ойим ухлаб ётипти. Эртаклар
4. Нафасини ростламоқ 1) дам олиб, на-фасни жойига келтирмоқ.
-
Саломат нафасини ростлаб, яна йўл юрди. С. Аҳмад, Ҳукм; 2) ўзини ўнглаб олмоқ
-
Полк командири, душман нафасини ростлаб олмасдан туриб, қарши ҳужумга ўтиш тўғрисида буйруқ берди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. сўзлашув тили Адабини бермоқ, бопламоқ.
-
Шошмай тур, сени бир ростлайки, дунёга келганингга юз пушаймон қил. Ҳамза, Майсаранинг иши
6. тех. Қурилма, механизм ва шу кабиларни тўғри ишлайдиган ҳолга келтирмоқ, созламоқ.
-
Тормозларни ростламоқ.
ростла сўзи қатнашган жумлалар:
Қаддини (ёки белини) ростламоқ
-
Биров эшитиб қолишидан чўчигандай, секингина уф тортди-ю, қаддини ростлаб ўтирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Шерзод қаддини ростлади-ю, ичкарига кириб келаётган мудирни кўрди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
-
Санобар аҳён-аҳёнда қаддини тиклаб, белини ростлаб оларди-да, яна жадал теришга тушиб кетарди. М. Хайруллаев, Кўнгил
-
Тошкентимизнинг қайта тикланиб, қаддини ростлашида халқлар дўстлиги нималарга қодир эканини ҳам бутун олам кўрди. Р. Файзий, Таъзим;
-
Бинокор қадами етган жой тез обод бўлади, улкан завод-фабрикалар қаддини ростлайди, ишлаб турган корхоналарнинг қудрати ортади. Газетадан
Жуфтакни ростламоқ
-
Кишилар етиб келганларида, жиноятчилар аллақачон жуфтакни ростлаб бўлишган, ҳовлида эса жабрланувчи Шарофат опа дағ-дағ титраб турарди. Муштум
-
[Ортиқ:] — Ҳушёр бўлиб ётасан, бугун кечаси жуфтакни ростлаймиз. М. Мансуров, Ёмби
Оғиз ростламоқ
-
Ҳайдар ота шуни [чилимни] сўрай, деб энди оғиз ростлаган эди, кампирга кўзи тушиб қолди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
РОСТЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ROSTLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ростла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар