сев
билан улашинг
1. Ишқ-муҳаббат туйғуси билан муносабатда бўлмоқ; кўнгил қўймоқ, яхши кўрмоқ.
-
Жонгинам, мен сенга кўрсатай вафо, Гуллаган баҳорим, сени севаман. У. Исмоилов, Сайланма
-
Шу топдагина у [Алимардон] Муқаддамни севганини, қаттиқ севганини тушунди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Меҳр-муҳаббат, садоқат кўрсатмоқ; ғамхўрлик қилмоқ.
-
Ватанни севмоқ. Онани севмоқ.
-
Она ўз ўғлини севади фақат Ҳ. Олимжон
-
Отам бўлмасангиз ҳам, мени отам муҳаббати билан севган содиқ ва меҳрибон бир кишимсиз, яъни маънавий отам. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Ёқтирмоқ, яхши кўрмоқ.
-
Мусиқани севмоқ. Гулни севган тиканни ҳам севади.
-
Нури кийинишни, безакни севар эди. Ойбек, Танланган асарлар
сев сўзи қатнашган жумлалар:
Жини севмаслик
-
Мингбоши, Содиқ аминни жини севмагани учунми, у бу ерда йўқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
СЕВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сев сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар