севги
билан улашинг
1. Қарама-қарши жинсдаги одамларнинг (эр ва хотин, йигит ва қизнинг) бир-бирига нисбатан чуқур интим, чин қалбдан ва фидокорона илиқ муносабат туйғуси; ишқ, муҳаббат.
-
Севги пулга сотилмас, кўнгил пулга топилмас. Мақол
-
Муҳаббат унинг [Гулнорнинг] юрагини ҳар кун яна чуқурроқ эгаллаб, дардини кучайтиргач, севгининг чин маъносини тушуна бошлаганди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Севги одамнинг юрагига тиниқлик, нур, кўнглига эзгу орзулар солади дейишади. С. Аҳмад, Суд
-
Севгини тортиб бўларми Тошу тарозу билан Э. Воҳидов, Муҳаббат
2. Бирор яқин кимса ёки нарсага нисбатан меҳр-садоқат, меҳр-муҳаббат туйғуси.
-
Вақтим чоғ этган — Ватан севгиси! Кўксим тоғ этган — Ватан севгиси! Ё, Мирзо
СЕВГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SEVGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
СЕВГИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан СЕВГИ сўзига берилган маънолар
севги сўзига янги изоҳ қўшинг
севги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар