рукн
билан улашинг
1. 1 Устун, колонна.
2. кўчма Асос, таянч.
-
Юсуфбек ҳожи юқорида ўтган гапларни қуруқ ва асоссиз сўзламаган, балки шу турмушнинг рукн ва асосини бир даража айтиб ўтган, Отабек эса буни шу муҳитнинг бир ўғли бўлиб эшитган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тасаввуфнинг саховат, шижоат, садоқат, мурувват, ҳиммат, мардлик, инсоф, ҳаё рукнларини ўзида мужассам этган Алишер Навоийнинг ўзи ҳам том маънодаги комил инсон эди. ЎТА
3. ад. Арузда қисқа ва чўзиқ, ўта чўзиқ бўғинларнинг мисраларда муайян тартибда гуруҳланиб такрорланиши.
4. Газета, журналлардаги мазмунан яқин туркум мақолаларнинг сарлавҳаси.
-
Савдогар газетаси ўз саҳифаларини бундан-да бойитишни, турли-туман янги рукнлар остида материаллар бериб боришни ўз йиллик режасига киритди. Газетадан
-
Қилмиш-қидирмиш, Турмуш чорраҳаларида рукнлари остида берилаётган мақолаларни ўқиган ҳар бир инсон яхшиликка, эзгуликка интилади. Газетадан
Исломда энг муҳим, ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз саналган бешта вазифанинг ҳар бири: калимайи шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодати.
РУКН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RUKN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рукн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар