руҳсиз
билан улашинг
1. Руҳи паст, жонли тус олмаган, шавқ-завқсиз.
-
Руҳсиз тўй. Руҳсиз ҳаёт.
-
Мажлис очилмаган, очилса ҳам руҳсизроқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уста Сирожиддин Навони, дарҳақиқат, руҳсиз, ёмон чалди. Мирмуҳсин, Созанда
-
Абдураҳмон бир неча ойлар ниҳоятда руҳсиз, кайфсиз ва дарсига ҳам ҳафсаласиз давом этиб юрди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Бўш, ланж, кайфиятсиз.
-
Ўзининг руҳсиз товуши билан Ойша буви ҳам гапга аралашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тонгда руҳсиз кўз очаман, Қовурилар танда жон. Онажоним, бундай қилма, Бундай қилма, онажон. А. Орипов, Йиллар армони
РУҲСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RUHSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
руҳсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар