салла
билан улашинг
Узунлиги 1,5 метрдан 7 метргача бўладиган, дўппи, кулоҳ, телпак устидан ўраладиган сидирға мато, дока; мусулмон эркакларнинг бош кийими.
-
Салла ўрамоқ. Калла бошқа, салла бошқа. Мақол
-
Эгнидаги йўл-йўл беқасам тўн, бошидаги оппоқ мисқоли салла унинг йигитлик кўркини яна ҳам очар эди К. Яшин, Ҳамза
-
Қоровул чол ҳам бошидан салласини олмоқчи эди, чувалиб, оёғи остига тушди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
салла сўзи қатнашган жумлалар:
Бақа салла ёки қурбақа салласи
-
Қаршидаги бўғоти тушиб, ўртаси емирилган, деворидан бақа салла ўсиб чиққан хароба бинолар А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ичагингни (ёки ичак-чавоғингни) бошингга салла қилиб қўяман
-
Эсинг борида этагингни ёп, бўлмаса, ичак-чавоғингни бошингга салла қилиб қўяман. Ёшлик
Пайтава салла
-
[Холисхон:] Пайтава саллалардан ўлиб бўлдим. Ухлаб ётибди, денг. Ҳамза, Паранжи сирлари
шева Маърака-маросимларда тухумга қорилган хамирдан салла шаклида ўраб, ёғда пишириладиган миллий пишириқ; ўрама.
САЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
салла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САЛЛА сўзига берилган маънолар
салла сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар