салқин
билан улашинг
1. Иликдан пастроқ оромбахш ҳаво ҳарорати.
-
Бугун ҳаво салқин.
-
Тун салқинини ногоҳ ҳис этиб, У уйғониб кетди тонг олди. Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
Қудуқ тубидан ураётган салқин хуш ёқиб, Отамурод бирпас ўтирган бўлди. М. Мансуров, Ёмби
2. Сердарахт, серсоя, қуёш нури тушмайдиган, теварак-атрофга нисбатан совуқроқ жой.
-
Салқин жой.
-
Кун қизий бошлагач, Аваз эшикка сардўз боғлаб, Полвонёп бўйидаги ўша салқин оромхонага равона бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Икки четига сарвлар ва шамшодлар экилган салқин хиёбонлар-да ҳеч кимса кўринмайди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
салқин сўзи қатнашган жумлалар:
Салқин тушмоқ
-
Бозоров извошга ўтириб, далага жўнади. Даштга кечки салқин тушиб қолган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
САЛҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SALQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
салқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САЛҚИН сўзига берилган маънолар
салқин сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар