кўзгу
билан улашинг
1. кт. айн. Ойна 3, 4.
-
Ўрнидан туриб, кўк шойи парда тутилган дераза ёнидаги бўй баравар келадиган кўзгу олдига келди. С. Абдуқаҳҳор, Нусхаой
-
ёлғиз Шаҳзодахонгина бир қўлида кўзгу, бир қўлида бўйрачўп: ўсма қўйиб, ўз ҳусн-у латофатига маҳлиё бўлиб ўтирарди. К. Яшин, Ҳамза
2. Умуман, бирор нарсани акс эттирувчи, ифодаловчи нарса.
-
Кўз юракнинг кўзгуси бўлса, нутқ — бошдаги фикрнинг мезони. Буни Элмурод яхши билар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ҳа, меҳнат чиндан ҳам ҳаёт кўзгуси, унда инсон ўз фаолиятининг кундалик маҳсулини кўради. Газетадан
КЎЗГУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘ZGU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўзгу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар