кўзла
билан улашинг
1. Бирор нарса ёки мақсадни кўзда тутмоқ, мўлжалламоқ ва ўшанга эришиш учун ҳаракат қилмоқ.
-
Тинчини кўзламоқ. Давлат манфаатини кўзламоқ. Маҳсулот чиқаришни кўпайтиришни кўзламоқ.
-
Жўрабек кўзлаган мақсадига етди азамат. Мирмуҳсин, Қуламас қоя
-
Оқилахон она, ишнинг фойда чиқадиган томонини кўзлайверганингиз маъқул. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
2. Мўлжалга, нишонга олмоқ, мўлжалламоқ, пойламоқ.
-
Ҳозир бўш келсам, мени кўкраги билан итариб юборадиган. Агар тегса, мен ҳам тушираман, деб лунжини кўзлаб турибман. Ҳ. Назир, Ёнардарё
-
Кўздан кўзлаб отгайсан, Ёй тортгин, Шодмон мерган! Гулнорпари
3.
кўзла сўзи қатнашган жумлалар:
Олисни (ёки узоқни) кўзламоқ
-
Эшон олисни кўзлайди. Н. Сафаров, Шарқ тонги
-
Саралаш, танлаш катта мақсад, узоқни кўзлаб қилинади. С. Анорбоев, Йўлда йўлдош бўлганлар
КЎЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘ZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўзла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing