кўзли
билан улашинг
1. аниқловчи сўзлар билан Кўзи бор.
-
Қора кўзли. Катта кўзли. Қисиқ кўзли. Шиша кўзли одам
-
Мирёқубдай қора ва чиройли кўзли озода ва ширин сўзли эркакни қайдан топиб бўлади? Чўлпон, Кеча ва кундуз
2. Кўзга ўхшаш тешиги, изи ёки ўрни бор.
-
Майда кўзли тўр. Олти кўзли дераза. Кўп кўзли тахта. Бриллиант кўзли узук.
-
Гулнор оддий қизил тош кўзли кумуш узукни чўнтагидан олиб, Унсинга кўрсатди. Ойбек, Танланган асарлар.
3. кўчма Нарсаларнинг моҳиятига тушунадиган, биладиган; кўзи ўткир.
-
Шокиржон ака бирда бу бозорга иши тушмаган одам бўлганлиги учун, алданиб қолмайин деб, бозордан кўзлироқ таниш одам қидирди. С. Абдулла, Дами чиқиб кетди
-
Кейин [академик] Мелиқўзига қаради: — Кўзли деҳқон экансан, укам. Тан бердим. Й. Шамшаров, Қаҳрамонлик йўли
-
— Ҳа, энди қиш чиқди, — дейишди кўзли деҳқонлар. — Эртадан экин-тикин пайига тушиш керак. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда.
4. сўзлашув тили Кўз-назари ёмон таъсирли, кўзи тегадиган, кўзи ёмон.
-
Кўзли одам қаттиқ тикилса, отдан қулатади.
КЎЗЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘ZLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўзли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing