сардор
билан улашинг
1. тарихий Эрон ва Афғонистонда: йирик амалдор, қабила бошлиғи; Ўрта Осиёда: қўшин қўмондони; Усмонлилар салтанатида: дала армияси қўмондони.
-
Темур Малик жанг либосларини кийиб, сардор Шоҳмурод Кўҳистоний билан биргаликда отга миниб, қўшин тўпланаётган томонга жўнади. Саодат
2. Умуман, қўмондон, бошлиқ.
-
Сенга бермас Гўрўғли ҳеч омона, Хон Гўрўғли Чамбил элнинг сардори. Маликайи айёр
-
Кемада айғоқчилар сардоридан бошқа икки киши ҳам бор эди. Мирмуҳсин, Темур Малик
3. кўчма Йўл-йўриқ кўрсатувчи; илғор, зарбдор.
-
Наманганнинг анори, кимни қилмас хумори, Наманганликлар нори, йигитларнинг сардори. Т. Тўла
САРДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сардор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар