саргардон
билан улашинг
1. Бекорга оворайи сарсон бўлиб юрган, ўз йўлини топа олмаган, парокандаликда юрган.
-
Саргардон бўлмоқ. Саргардон кезмоқ.
-
Менга у қанча азоб берган, шу деб қанча юртларда яланг оёқ саргардон кезганман. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бу жудолик мени қилди саргардон, Сиздан дуо тилар Ҳасандек полвон. Ҳасанхон
-
Шералихон саргардон бўлиб етти йилдан сўнг бир чет бозорга келиб ўтирди. Эрали ва Шерали
2. этн. Қадимги ўзбек урф-одатларига кўра, оғир ётган беморнинг (ирим билан) бошидан айлантириб (ўгириб) бериладиган садақа пули.
-
[Мастура:] Нега ҳаром бўлар экан? Саргардоннинг пули эмас бу, айланай! Дўппи тикиб тўплаганман, яхши йигит! Ҳамза, Паранжи сирлари
саргардон сўзи қатнашган жумлалар:
Сарсон-у саргардон қилмоқ
САРГАРДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARGARDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саргардон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар