сари
билан улашинг
1. бош ва жўналиш келишиклари билан Кўм.
2. 1 Маълум томонга, томон қараб.
-
Инсоф сари барака. Мақол
-
Ахир, балиқ ҳам сувга интилади, кўкат ёруғлик сари бўй чўзади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
[Аваз] Қараса, беихтиёр Табибийнинг уйи сари йўл солибди. С. Сиёев, Аваз
3. -ган аффиксли сифатдош билан Айн. сайин 1.
-
Қуёшли баҳор эртаси жуда ҳам ёқимлики, юрган сари, юргинг келади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
сари сўзи қатнашган жумлалар:
Бир сари
-
Бегона бўлса ҳам бир сари эди, гаплашиши осонроқ бўларди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Борган сари
-
Лекин кўчада қатнов, қий-чув борган сари кучаймоқда. Ойбек, Танланган асарлар
Инсоф сари барака
шева Энг яхши, сара.
-
[Гўрўғли] Ғиркўкка қамчи бериб, аждаҳога кўндаланг бўлиб, сари ёй билан отиб, қилич билан чопиб ташлаб, катта Мастонни бир ўлимдан айириб юборган жойи бор эди. Хушкелди
шева Сариқ, сариқ рангли.
-
Йилқи бозори, той бозори, Қурт билан сари мой бозори. Равшан
а — чўзиқ Ҳинд аёлларининг юбка шаклида белга бир неча бор ўралиб, бир учи рўмол қилиб бошга ташлаб қўйиладиган кийими.
-
У сарини ечиб, уй кийимларини кийди, ювиниб, айвон четига ўтирди. Ойбек, Нур қидириб
САРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САРИ сўзига берилган маънолар
сари сўзига янги изоҳ қўшинг