сариқ
билан улашинг
1. Сомон, зарчува, тилла каби нарсалар тусидаги ранг.
-
Сариқ ипак. Оч сариқ ранг. Тўқ сариқ.
-
Дарахтлардаги сариқ барглар тўкилиб тугалган, ер юзи ўзининг қишки сариқ кийимини кийган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Малла ранг, малла (соч, тук, тери ҳақида)
-
Сариқ соч.
-
Рустам унинг узун мўйлови, кўкиш кўзларини қоплаб олгудай қуюқ, сариқ қошларини кўрди-ю, юраги шувуллаб, ўзини орқага ташлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. от Тухумнинг оқсил моддаси ўртасидаги қисми.
-
Тухумнинг оқини оқлаб е, сариғини — сақлаб. Мақол
-
Тухум пачақланган эди. Унинг сариғи оққа аралашиб, чаккамдан сизиб, юзимга оқмоқда эди. Ғ. Ғулом, Шум бола
4. от с.т. Жигардаги жиддий салбий ўзгаришлар туфайли тери, кўз оқининг сарғайишидан иборат оғир ва юқумли касаллик номи; гепатит.
-
Сариқ касаллиги.
сариқ сўзи қатнашган жумлалар:
Сариқ ирқ
Сариқ карточка
-
Матерасси ҳакам тарафидан сариқ карточка билан жазоланди. Газетадан
Сариқ матбуот
-
Иккинчи жиддий қусур шуки, кўпчилик қаламкашлар бугун сариқ матбуот саҳифаларида эълон қилинаётган ўртамиёна машқларни шеър, ҳикоя, дея улардан андоза олиб, ижод қилмоқдалар. Газетадан
-
Шунинг учун ҳам кўча-кўйда сариқ матбуотнинг воқеа изидан қувувчи ҳикояларига одамлар ўрганиб боряпти. Газетадан
Сариқ палак
Сариқ сув
Сариқ сумалак
-
— Қишдан қитдай бор: ҳут-ют, сариқ, сумалак, аямажиз қаторлашиб турибди, — кулумсиради Раъно. Ойбек, Улуғ йўл
Сариқ чақа
-
Мана, хотиним ётиб қолди, ёстиқдан бошини узишга дармони йўқ. Киссамда сариқ чақа йўқки, бечоранинг оғзига ёқар овқат берсам. Ойбек, Танланган асарлар;
-
Оммани эргаштира олмаган раҳбарнинг қадри — сариқ, чақа. И. Раҳим, Ихлос
Сариқ чақалик (ёки чақага арзимайдиган)
-
— Сўзни тангадай жаранглатиб сўзлашга устасиз. Аммо ҳозирги сўзингиз пучак, сариқ чақага арзимайди, — деди Мирҳайдар. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Ўрта Осиёдаги туркий халқлар таркибига кирган қабила номи.
-
Сариқларнинг Шимолий Хитойда қолган гуруҳлари шу ерда яшовчи уйғурлар билан қўшилиб, улар ичида сариқ уйғур этник гуруҳини ташкил этган. ЎзМE
САРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SARIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сариқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САРИҚ сўзига берилган маънолар
сариқ сўзига янги изоҳ қўшинг